❗️ХАДЯ ҚИЛИНГАН УЙ ЯНА ҚАЙТАРИБ ОЛИНИШИ МУМКИНМИ
⚡️Савол;
мени отам ўзига тегишли бўлган икки хонали уй-жойини нотариус орқали бошқа бир шахсга текинга хадя қилиб юборган. Хозирда отам ўша хадя қилинган мулкини ўша шахсдан қайтариб олиши мумкинми ?
⚡️Жавоб;
Фуқаролик кодексининг 507-моддасига кўра,
Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.
Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчининг ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
Агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.
❗️Юқоридаги сабаблардан бирига асосан отангиз ёки ворислар судга даъво қилиб хадя қилиб юборилган мол-мулкини қайтариб берилишини талаб қилиши мумкин.
✏️ Шунчаки фикри ўзгариб қолганлиги, ўртадаги муносабатлар бузилганлиги ва бошқа ўйлаб топилган сабаблар билан хадя қилинган мулкни қайтариб бўлмайди