⚡️Контрактнинг 12 фоизини қайтариб олиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4277-савол:
Assalomu alaykum xurmatli yurist jamoasi. Men hozirda sirtqi 5-kurs talabasiman. Men 4-kurslik vaqtimda, 2022-yilning sentyabr oyidan, 2023-yilning avgust oyigacha maktabda o'qituvchi bo'lib ishladim (hozir esa xech qaysi davlat tashkilotida ishlamayabman). 4-kursligimda to'lagan kontraktimni maktabdan olgan oyligimdan emas, oilaviy pulimizdan to'laganman. 4-kurs konraktimni 12% ini qatarib olishim mumkinmi? Agar iloji bo'lsa buning uchun nimalar qilishim kerak?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Солиқ суммасини қайтариш мумкин.
Фақат бунда тўланган контракт пули учун йўналтирилган даромаддан солиқ тўланган бўлиши шарт. Бошқача айтганда бу даромад расмий манбага эга бўлиши талаб этилади.
Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиқдан озод қилинади.
♂️ Демак, бу имтиёз ота-онага фарзандининг ёки талабанинг ўзига ёшидан қатъий назар контракти учун иш ҳақи ёки расмий бошқа даромадларидан (солиқ тўланган даромад) тўлов қилган шахсга нисбатан қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (Рўйхат рақами 2107) 16-бандига асосан:
Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пул ҳисобига, жисмоний шахсларнинг банклардаги омонат ва бошқа ҳисоб рақамларидан ёки пластик карталардан фойдаланган ҳолда) амалга оширилганда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 396 — 398-моддаларида назарда тутилган тартибда давлат солиқ хизмати органларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилиши мумкин.
✅ Юқоридаги қоидаларга мувофиқ сиз тўлов контракти учун тўлаган пулингизни қайтариб олишингиз мумкин.
❗️Фақат ушбу контракт учун тўланган пуллар расмий манбага асосланса (яъни ушбу даромаддан солиқ ундирилган бўлиши керак), контракт суммасидан солиқни қайтариб олишингиз мумкин.