❓ Иш стажимни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларим бор. Пенсиямни қайта ҳисоблатишим мумкинми?
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
◼️- пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда;
◼️ - ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
◼️ - боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
◼️- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарганда;
◼️- даромадлар индексaция қилинган тақдирда амалга оширилади.