105 ko'rilgan
⚡️⚡️ФАРЗАНДИМГА АЛИМЕНТГА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ УНДИРИШИМ МУМКИНМИ?

     ❇️ САВОЛ: Мен ёлғиз онаман. 2 нафар фарзандимга собиқ отаси алимент тўлайди. Яқинда ўғлим йиқилиб оёғини синдириб олди. Дори дармонга, даволатишимга маблағ керак бўлиб, собиқ турмуш ўртоғимдан сўрадим. Чунки у тадбиркор, даромади яхши. Лекин у алимент тўлаяпман, бошқа пул бермайман деб айтди. Алимент дори дармонларига, даволанишига етмаяпти. Қандай йўл тутсам бўлади?

     ✅ ЖАВОБ: Оила Кодексининг 103-моддасига кўра фавқулодда ҳолатларда, масалан, бола оғир шикастланса, касал бўлса ва бошқа ҳолатларда она боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларни отадан талаб қилиши мумкин.

     Бу моддада қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган отадан суд унинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкинлиги белгиланган.

     Яъни, агар ушбу ҳаражатларни собиқ турмуш ўртоғингиз молиявий аҳволи бўла туриб, ихтиёрий тарзда тўлашдан бош тортган бўлса, суд орқали ундиришингиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 105 ko'rilgan