167 ko'rilgan
❓Ўқитувчи меҳнатига қўшимча ҳақ: дафтар текширганлик учун қайси фанларга пул тўланади?

     Ўқитувчилар бажарадиган асосий функциялар қаторида дарс ўтиш, ўқувчилар билан ишлаш, журнал тўлдириш билан биргаликда синфдаги ҳар бир ўқувчининг дафтарини текшириш деган муҳим вазифа ҳам бор. Бироқ ўқувчиларнинг ишларини ёзма тарзда баҳолаш ҳамма фанлар учун ҳам хос эмас.

     ✅Фақат қуйидаги фанларга дафтар текширгалик учун қўшимча ҳақ тўланади:

     ➡️ Бошланғич синфларда: алифбе, она тили, ўзбек тили, рус тили, математика, 2-4 синфларда чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к);

      ➡️ Юқори синфларда: она тили, адабиёт, ўзбек тили, рус тили ва адабиёти, чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к), математика, алгебра ва геометрия;

     Дафтар текширганлик учун ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (980 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қўшимча ҳақ тўланади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 167 ko'rilgan