❓1 декабрдан синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча ҳақ тўланади?
Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1.050.000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади.
✅Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
➡️ 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (277 200 сўм);
➡️ 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (331 800 сўм);
➡️ 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (387 450 сўм);
➡️ 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (442 050 сўм);
➡️ 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (554 400 сўм).
➡️ Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (92.400 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (184.800 сўм).
➡️ Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (184.800 сўм).