85 ko'rilgan
⚡️ 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

     Президентнинг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:

— пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;

— ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;

— меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.

     Барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.

     Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 18 Noy, 23 da maqola yozgan. | 85 ko'rilgan