137 ko'rilgan
​Қоқилмаган одам муваффақиятга эришолмайди

 Аслида буни қоқилиш ёки омадсизликка учраш деб номлаш ҳам хато. Буни ҳаётий тажрибалар дейиш керак. Чумчуқдан қўрққан тариқ экмас!

Муваффақият чўққисига кўтарилиш имконсиз кўринса, унга нарвон қўйиб, зинама-зина чиқинг!
Муаммолар, хатолар ҳақида ўйлаб вақтингизни кетказманг, уларга ечим топиш ҳақида ўйланг! Ҳар қайси ишда, ҳар қандай вазиятда масъулиятни ҳис қилинг!

Одамнинг хаёлида ҳар куни минглаб фикрлар айланади, уларнинг аксарияти салбий фикрлардир. Сиз ўша салбий фикрларни йўқотишга интилинг, ижобийларини эса қалбингиз суви билан суғоринг. Яъни хаёлингизга келган ижобий фикрларни қалбингизга ўрнаштиринг! Биз инсонлар фикрларимиз ўзгаришига қараб кунига неча маротабалаб ўзгарамиз.

Фикрларингизни назорат қилинг, зеро, улар гапларга айланади!
Гапларингизни назорат қилинг, зеро, улар ҳаракатга айланади!
Ҳаракатларингизни назорат қилинг, зеро, улар одатга айланади!
Одатингизни назорат қилинг, зеро у шахсиятга айланади!
Шахсиятингизни назорат қилинг, зеро, у ҳаёт йўлингизга айланади!
Bu mavzu Turli maslahatlar bo'limida 01 Yan da maqola yozgan. | 137 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing