ЎЗИ УЧУН КИМ ЯШАГАН?
Ўзгалар дарди билан
Ёниб турмаса юрак
Бу дунёда яшаш ҳаи
Қизиқ бўлмаса керак
Маслахатнинг додаси
" Эҳтиёт қил ўзингни! "
Маслахат бериш осон
Исботлагин сўзингни
Ўзбеклар мисолида
Ким ўйлабди ўзини?
Сандиғини тўлдирар
Белаб қўйиб қизини
Ўзи лойсувоқ уйда
Ўғлига қуриб Қаср
Бўйи етиб қолганида
Уйлаш керак~ку ахир
Бешик тўйи, ўғил тўйи
"Вой қилмаса бўлмайди"
Ўзбеклар йиқилса ҳам
Хеч курашга тўймайди
Боламга, боламга дер
Бола катта бўлгунча
Сўнг набирамга дейди
Токи ўла~ўлгунча
Мазза қилиб ўзи учун
Ким яшашни хохламас
Томирдаги ўзбек қони
Бунга асло йўл қўймас
Асло афсус қилмайман
Яшаб ўтган умримдан
Мен розиман! Мехрибон
Халол фарзандларимдан
Яна битта гапимиз бор
"Кўрсатганига шукр!"
Дея билмай қоламиз
Поёнга етса Умр!!!