#2024_йил_1_январдан
Қонунчиликка кўра, уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.
☑️ Бундан ташқари, синов тариқасида ўрмон хўжаликлари ҳудудида кўчат етиштириш, экилган кўчатларни парваришлаш, ўрмонзорлар барпо этиш ишлари аутсорсинг асосида жисмоний ва юридик шахсларни жалб этган ҳолда амалга оширилади.
▶️ Шунингдек, ўрмон хўжаликларида кўчат етиштирувчи питомникларни ташкил этиш мақсадида, хўжаликлар ҳудудларининг узоқ муддатли ижарага бериладиган участкалари белгиланади.
Бунда давлат ўрмон фонди участкалари фақат «E-auksion» платформаси орқали ижарага берилади.