202 ko'rilgan
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛДИРГАН ШАХСЛАРГА ҚАНЧА ДАРОМАД ЁЗИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;

Мен ижтимоий нафақа олиш учун солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда мени бир ойлик норматив даромадим қанча хисобланади ?

⚡️ЖАВОБ;

Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 050 000 сўм)нинг икки баравари (2 100 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади дейилган.

✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 100 000 сўм даромад топаётган шахсга хисобланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда бу суммадан кам пул топсангиз хам, кўп топсангиз хам фарқи йўқ. Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 07 Dek, 23 da maqola yozgan. | 202 ko'rilgan