Қариялар учун энг фойдали гўшт
Гўшт саломатлик учун зарур бўлган маҳсулотдир. Аммо кекса одамлар уни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишлари керак. Қуён ва курка гўшти ажойиб танлов бўла олади. Бу ҳайвонларнинг гўшти экологик тоза маҳсулот бўлиб, осон ҳазм бўлади.
Гўштни ҳафтада тўрт-беш мартадан кўп бўлмаган ҳолда истеъмол қилиш керак. Бошқа кунларда сабзавот, дон ёки ўсимлик оқсилини истеъмол қилиш тавсия этилади.