58 ko'rilgan
Тадбиркор ер меники деб хоҳлаганини қилишга ҳаққи борми?

@Yurist_Xizmati 4297-савол:

Мен кишдокда яшайман. Кушнимиз уйида товук фермаси курган. Емон хид келиб туради. Кушниларимиз Хар кун жанжал килади. Ховлига чикиб булмайди, Хиди келиб туради, дерезани очишга куркамиз, Хиди уйга кирмиасин деб. Товук хона курган кушнимиз мен тадбиркорлик киляпман деб, давлатга фойда келтирияпман Дейди, лекин хидига утириб булмайди. Махаллани хабари бор, неча маротоба айтдик, хал килмадилар. Шуни хал килишга ердам беринг. Кандай йул тутайлик, кимга ва каерга мурожат килайлик?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида қонун билан тақиқланмаган фаолият билан исталган жойда фаолият кўрсатиш мумкин.

❗️Лекин Фуқаролик кодексининг 172-моддасига биноан мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

❌ Демак, ўша тадбиркорнинг ер меники хоҳлаганимни қиламан дейиши нотўғри.

Бундан ташқари, тадбиркор фақат кадастр ҳужжатларида ўзига ажратилган ер участкасга егалик қилиши мумкин. Амалдаги қоидаларда тадбиркорларда "зелёное зона" деган қоида йўқ.

Фуқаролик кодексининг 986-моддасига мувофиқ келгусида зарар етказилиши хавфи борлиги бундай хавфни юзага келтирадиган фаолиятни тақиқлаш тўғрисида даъво қўзғатишга асос бўлиши мумкин.

Яъни шу ҳудудда яшовчи ва доимий масжидга борувчи фуқаролар сиз бошламоқчи бўлган фаолият зарар етказиши мумкин бўлса (мисол учун кучли шовқин-сурон, баланд овозли мусиқа, спиртли ичимлик истеъмол қилган фуқароларнинг ҳаракатлари), фуқаролар бу фаолиятни тақиқлаш бўйича даъво қилишга ҳақли.

❗️Шунинг учун бу вазиятда СЭСга корхонанинг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз лозим. Бундан ташқари мазкур корхонанинг фаолиятини тўхтатиш масаласида фуқаролик судига даъво қилиш ҳуқуқига ҳам эгаси
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Dek, 23 da maqola yozgan. | 58 ko'rilgan