Ҳокимиятдагилар ишчи гуруҳ ташкил этиб мактабларни текширишга ҳаққи борми?
@Yurist_Xizmati 4280-савол:
Assalomu alaykum men o‘qituvchiman yaqinda hokimiyatda ish guruh maktablarni tekshirgani chiqibdi. Qaysi maktabga kirsa davomat, o‘quvchilar formasi, obodonlashtirish kabi narsalarni o‘rganib, dars jarayoniga kamera bilan kirib o‘quvchilarni daftar, kitob, formasini tekshirib usha joyni uzida fan bo‘yicha savol berayapdi ekan. Bu jarayonni vedioga olib guruhlarga tashlayapdi.Bir vedio ijtimoiy tarmoqlarga chiqib ketib o‘qituvchilarni obruyiga putur yetkazayapdi. Bu odamlarni shunday qilishga qonuniy asosi bormi? Uzi maktablarni tekshirish tartibi qanday?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Аввало, шуни айтиш керакки янги таҳрирдаги Конситуциямизнинг 52-моддаси иккинчи қисмида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамлаб қўйилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоиданинг 11-бандига кўра ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас.
♂️ Шунингдек, бундай ҳуқуқ бошқа шахсларга ҳам берилмаган.
Бундай ҳаракат эса Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача;
мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Мана шу қоидага кўра бу вазиятда сизлар туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.