88 ko'rilgan
❤️Сирлашамиз!

Ўзбек аёл турлари – сиз қайси бирисиз?

Турмушда ўзбек аёлини бир нечта турга ажратиб кўрса бўлади.

1️⃣ Келин аёл.

Бу каби аёллар ёшлигидан фақат келин бўлишга ўргатилади. Улар учун қайнона – қайнотага хизмат қилиш хаётда биринчи ўринда туради. Боласи йиғлаб турган бўлса хам, қайнонаси айтган чучварани қилиб қўйиш бундай аёллар учун энг биринчи вазифадир. Турмуш ўртоғига хам қайнона – қайнотасининг ўғлидек қарайди. Яъни, эрининг эхтиёжи қайнона – қайнотасининг эхтиёжидан келиб чиқган холда бахоланади. “ Келин” аёл турмуш ўртоғи билан алохида чиқиб кетса, турмушида келишмовчиликлар кўпаяди, чунки бу аёллар қайнона – қайноталик уйда яшашга мослашган. Уларнинг эри бошида ота – онамга яхши хизмат қиляпти деб хурсанд бўлса, бориб – бориб ўзига ва фарзандларига бўлган беэътиборликдан нолишни бошлайди.

2️⃣ Тили ширин аёл.

Бундай аёллар тили билан хаммани ўзига қарата олади. Уйнинг кирлиги, болаларнинг муаммолари, овқатнинг бемазалиги аёлнинг ширин тили билан қопланиб кетади. Уларни урушган тақдирда хам уйдаги вазият ўзгармайди, лекин оғзидан бол томиб “хўп бўлади” деган гапи бу каби аёлларга хамма нарсани кечиришга ундайди. Улар уй ишига йўқ, фарзандлари тарбиясига бефарқ бўладилар. Бу каби вазифалар асосан эрининг бўйнида бўлади. Эри эса “тили ширин” аёлнинг ширин сўзига махлиё бўлиб, барча ишни ўз бўйнида кўтариб кун кечиради. Бундай эркаклар одатда ишда катта муваффақаитларга эриша олмайдилар, чунки фикр – хаёллари уй муаммоларида бўлади.

3️⃣ Ақлли аёл.

Бундай аёллар эркак учун хақиқий турмуш ўртоқдирлар. Улар эрининг хар бир эхтиёжларини олдиндан сеза биладилар. Бундай аёлларнинг уйлари сарамжон, боллари саришта бўлади. Ақлли аёлнинг уйидан барака аримайди. Лекин тили ширин аёллардан фарқли ўлароқ, бундай аёлларнинг тили хам баъзида чаққонлик қилиб туради. Бу эса хеч бир эркакга ёқмайди.

4️⃣ Гўзал аёл.

Гўзал аёл учун энг мухими унинг ташқи кўринишидир. Бундай аёллар сахарлаб туриб сочини турмаклашга, бўянишга эринмайдилар. “Гўзал аёл”нинг эри ишдан келишига ширин овқат емаса хам, гўзал аёлини кўради. Уйлар тозза бўлмаслиги, болаларнинг дарслари қилинмаган бўлиши, овқат тузи кўп бўлиб қолиши бу каби аёллар учун хеч гап эмас, лекин уни хеч қачон бўянмаган ёки сочи турмакланмаган холатда кўрмайсиз.

5️⃣ Ўғил бола аёл.

Бу аёллар уйда хамма нарсани эплайдилар. Бозор – ўчар хам, бузилган раковина хам, тушиб кетган жавонни тузатиш хам уларнинг қўлидан келади. Керак бўлса, пул топиш хам бундай аёллар зиммасида бўлади. Улар аёллик вазифасини бироз унутиб, ўзини эркакларча тутадилар. Улар хамма нарсага улгиради ва кўпинча бой бўлади. Ёнида эркак бўлса, у одатда бўш ва юмшоқ бўлади. Бундай аёллар оиласида ўсаётган болалар турмушни бироз тескари қабул қиладилар. Улар учун эркак ва аёл ўрни алмашиб қолган бўлади.

6️⃣ Айбдор аёл.

Бундай аёллар орамизда жуда кўп. Улар хаммани олдида ўзини камситаверадилар. Эри урса хам, юрса хам, ўзини айбдор деб билади, қайнонаси жахл қилса, ўзидан айб қидиради. Бундай аёллар ўзини астойдил камситгани туфайли кўп иш қиладилар. Тинмай иш қиладилар. Болаларига хам ялиниб юрадилар. Боллари бу каби аёлларни одатда хурмат қилмай ўсади. Улар хаммадан гап эшитиб юради ва хаммани кўзида хеч нарсага ярамайдиган бўлиб кўринадилар. Уларнинг умр вазифаси ўз “айб”ини ювиб яшашдир. Бунинг учун эса улар иш вилишдан тўхтамайдилар.

7️⃣ Идеал аёл.

Бу каби аёл хақида хар бир эркак орзу қилади. Улар ўз ичига “келин”, “тили ширин”, “ақлли”, “гўзал”, “ўғил бола”, “айбдор” аёлларни хислатларини қисман қамраб олган бўлади. Натижада керак бўлганда керакли фазилатни кўрсата оладиган идеал аёл чиқади. Идеал аёл бўлиш хамманинг қўлидан келади, бунинг учун юқоридаги барча фазилатларга эга бўлиб, вазиятдан келиб чиқган холда уларни намоён этишни билмоғи даркор.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 21 Dek, 23 da maqola yozgan. | 88 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 25 Fev da maqola yozgan. | 114 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 04 Dek, 23 da maqola yozgan. | 145 ko'rilgan