Аёлини урган эркаклар..
Туғиб берди сизга фарзандни,
Қанча тортиб туғруқ азобни,
Юрагида қолдирманг доғни,
Аёлини урган эркаклар...
Кўкарибди қорайиб юзи,
Муштингизни қолибди изи,
Аллох, кўриб турибди ўзи,
Аёлини урган эркаклар...
Ёндирмоқда ароқ ичингиз,
Ожизага етди кучингиз,
Унутдингиз афсус бурчингиз,
Аёлини урган эркаклар...
Чанг солмангда ширин бахтига,
Соғлигини асранг вақтида,
Жуфтингизни етинг қадрига,
Аёлини урган эркаклар...
Меҳр беринг, муҳаббат беринг,
Бахтли қилиб кўкракни керинг,
Умр ўзи ғанимат билинг,
Аёлини урган эркаклар....
Фарзандингиз кўзларида ёш,
Болалигин қўйманг ўғирлаб.
Ҳеч бир нарса жавобсиз қолмас,
Хатонгизни қўйинг тўғрилаб...
Элга кулгу бўлманг эрмаклар,
Аёлини урган эркаклар....