❓Жағнинг бир томони билан овқат чайнаса, нима бўлади?
⭕️ Бундай ҳолда, тишнинг нариги томонини фойдали босим ва ўз-ўзини тозалаш тизимисиз қолдирамиз. Биз чайнаганимизда, тишларга босим тушади у тишларни, милкларни массаж қилади. Бу орқали ўша соҳада қон айланиши яхшиланади.
Агар жағнинг бир қисми бу жараёнда иштирок этмаса, унда у соҳада қон айланиши бузилади. Натижада тиш милклари бўшашади ва тишни ушлаб туролмайди.
✅ Шунинг учун овқатни у ёки бу томон билан алмаштириб чайнанг. Шунингдек, таомномангизга сабзи ёки селдерей каби қаттиқ овқатларни қўшинг. Бу жағни яхшироқ машқ қилдиришга ёрдам беради.