❓Буйрак саломатлиги юрак фаолиятига қандай таъсир қилади?
✅ Юрак ва буйраклар бир-бири билан чамбарчас боғланган. Бир органда носозлик бўлса, бошқа органга ҳам таъсир қилиши мумкин.
✔️Юрак орқали қон бутун танада тўғри тақсимланади. Агар бу жараён бузилса, буйракларда кислородга бой қон оқимининг тиқилиб қолиши ва камайишига олиб келиши мумкин. Натижада, буйрак касаллиги ривожланади.
⭕️ Буйраклар яхши ишламаса, қон босимини тартибга солувчи гормонал тизим буйракларни қон билан таъминлашни кучайтириш учун кўпроқ ишлаши керак. Бундай ҳолатда юракка босим тушади, натижада юрак хасталиги ривожланиш хавфи ортади.