УНУТИЛАЁТГАН СУННАТЛАР
• Овқатланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтириш.
• Овқат ейиш олдидан икки қўлни бўғимгача уч марта ювиш.
• Овқат билан бирга дастурхонда сирка ва кўкат бўлиши.
• Одоб билан, камтарин ҳолда ўтириш.
•“Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” дейиш.
• Ўнг қўл билан ейиш.
• Туз билан бошлаш.
• Туз билан тугатиш.
• Нонни икки қўл билан синдириш.
• Қўл билан ейиладиган таомни уч бармоқ билан, яъни бош, кўрсаткич ва ўрта бармоқлар билан ейиш.
• Таомни ўз олдидан ейиш.
• Таом юқини бармоғи билан олиб ялаш.
• Таомланиб бўлгандан сўнг “Алҳамдулиллаҳ”, дейиш.
• Қўлни артишдан олдин ялаш.
• Дастурхондаги нон ушоқларини одоб ва эҳтиром билан териб ейиш.
• Таомдан сўнг тишларни тозалаб ювиш.
• Овқатдан сўнг оғизни уч марта ғарғара қилиш.
• Овқатланиш асносида ҳам Аллоҳ таолонинг зикридан ва У зотнинг неъматлари шукронасидан ғофил бўлмаслик.