Дорини қандай суюқлик билан ичиш керак???
❗️Қаҳва, сут ва чой билан таблетка ичиш мумкин эмас. Чунки улар дори таркибини ўзгартириши ёки таъсирини камайтириши мумкин.
Капсула таблеткаларни 100 мл илиқ сув билан ичиш керак (суюқлик етарли бўлмаса, дори қизилўнгачга ёпишиб қолади).
Томчи дориларни 20-30 мл сув ёки қанд бўлагига томизиб қабул қилиш мумкин.
Йўталга қарши таблеткалар 1 ош қошиқ сувда эритиб ичилса, яхши таъсир қилади.
Антибиотикларни ишқорли сув билан ичган маъқул. Уй шароитида фильтрдан ўтказилган сувга лимон томчиси ёки истеъмол содаси солиб ишқорли сув тайёрлаш мумкин.