Шамоллаганда терлаш фойдалими?
Болаликдан ҳаммамизга шамоллаганда иссиқ чой ёки сут ичиш, қалин уст- бош ва жунпайпоқ кийиш, адёлга ўраниб ётиш, яъни касаллик чекиниши учун терлаш керак дея таъкидлашади. Бу нарса қисман тўғри.
Биринчидан, куйдирувчи ичимлик шусиз ҳам яллиғланган томоқни баттар қўзғатади. Ичимлик иссиқ эмас, илиқ бўлиши шарт.
Иккинчидан, свитер билан жунпайпоқ — соғайиш душмани. Тана ҳарорати пасайиши учун ип-газламадан тикилган енгил пижама кийиш лозим. Тана иссиқлик бериши керак.
Касаллик пайтида иссиқ душ остида чўмилиш фойдали. Чунки терлаганда тери юзасига токсинлар чиқиб қолади. Уларни эса, албатта, ювиб ташлаш керак.