125 ko'rilgan
❗️БОЛАГА ИСМ ФАМИЛИЯ БЕРИЛИШИНИНГ ТАРТИБИ ҚАНАҚА ?

 Оила кодексининг 69-моддасига кўра, бола исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқига эга.

✅ Болага исм ота-онанинг келишувига биноан, ота исми — отасининг исмига кўра берилади.

✅ Боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади. Ота-онанинг хоҳишига кўра, болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин.

❗️Ота-она ўртасида боланинг исми ёки фамилияси бўйича келишув бўлмаганда, келиб чиққан низо васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 13 Dek, 23 da maqola yozgan. | 125 ko'rilgan