❗️ЁШЛАР ДАФТАРИГА ҚАНДАЙ КИРИШ МУМКИН ВА КИРИТИЛИШ ТАРТИБИ ҚАНАҚА ?
Вазирлар Маҳкамасининг 312-сон қарори билан тасдиқланган «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра..
✅ Ушбу Низом талаблари асосида "Ёшлар дафтари"га киритилиши мумкин бўлган тоифадаги ариза берувчилар электрон платформа орқали "Ёшлар дафтари"га киритилишлари мумкин.
❗️Ёшлар мазкур платформага 3 хил йўл билан:
1) ➖ ариза берувчининг бевосита ўзи томонидан электрон платформага тегишли маълумотларни киритиш орқали;
2) ➖ ариза берувчи томонидан Ёшлар ишлари агентлигининг «1093» қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилиш орқали;
3) ➖ ёшлар етакчисининг кўмагида электрон платформага ариза берувчининг тегишли маълумотларини киритиш йўли билан «Ёшлар дафтари»га киритилади.
✏️ Демак, "Ёшлар дафтари"га кириш учун юқоридаги платформа сўзини устига босиб шахсий маълумотларингиз орқали дафтарга кириш учун ўзингиз ҳаракат қилиб кўрсангиз бўлади, қўлингиздан келмаса ёшлар етакчисидан ёрдам олишингиз мумкин ёки «1093» Call-марказига мурожаат қилиб дафтарга киритишларини сўрасангиз бўлади.
✏️ Ундан кейин нима бўлади ? Ундан кейин ёшлар етакчилари томонидан талабгорни аризаси уни "Ёшлар дафтари"га киритиш ёки рад этиш бўйича 3 кун ўрганиб чиқилади ва ўрганиш натижалари бўйича ариза берувчига «Ёшлар дафтари»га киритилганлиги ёки киритиш рад этилганлиги ҳақида асосланган хабар, шу жумладан, СМС-хабарнома юборилади.