#ТЕЗКОР #ХушХабар
⚡️Энди 7 йилга ҳеч қанақа фоизсиз 3 млрд сўм қарз олиш имконияти бор
Ўрта бизнес субъектларининг очиқ танлов йўли билан аниқланган ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларига 3 млрд сўмгача кўчмас мулк объектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улушдор бўлиб кириши мумкин. Кейинчалик 7 йил ичида бу улуш хусусий секторга қайта сотилади.
Бу нима дегани?
Масалан, паррандачилик корхонаси эгаси ўз бизнесини кенгайтирмоқчи, янги ускуналар олмоқчи ёки бирор қўшимча бино сотиб олмоқчи. Бунинг учун унга маблағ керак. Банклардан кредит олса ҳам бўлади, лекин бунинг учун энг аввало гаровга нимадир қўйиш керак, кейин фоизларни тўлаши керак, бир дунё бюрократиядан ўтиши керак ва ҳ.к.
Мана шундай бир жараёнда тадбиркор Компанияга мурожаат қилса анча фойдали шартларда маблағ олиши мумкин бўлади. Яъни Компания 3 млрд сўмгача бўлган ускунани ёки бинони ўзи сотиб олади, паррандачилик бизнесига тикади ва у ўша бизнесга улушдор бўлади. 7 йилдан кейин эса ўша улушини яна тадбиркорга қайта сотиб, бизнесдан чиқиб кетади. Жайдари тилда айтганда, бу худди 7 йил муддатга ҳеч қандай фоизсиз шартлар эвазига 3 млрд сўм қарз олиб тургандек. Ахир тадбиркорлар учун бу жуда зўр молиявий ёрдам-ку!