82 ko'rilgan
Икки иш жойдан ҳам декрет пули олиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4284-савол:

Мен икки жойда ишлайман мактабда фаррош (0,5 стафка)бўлиб ва боғчада тарбиячи ёрдамчи бўлиб (0,5 стафка) яқинда декретга чиқишим керак саволим қандай қилиб икки жойдан декрет пули олишим мўмкин жавобингиз учун олдиндан раҳмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Икки иш жойингиздан ҳам декрет олишга ҳақлисиз.

Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 18-бандига кўра ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир.

✅ Шундай экан сиз асосий ва ўриндошликдаги иш жойингиздан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишингиз ва декрет пули олишингиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 13 Dek, 23 da maqola yozgan. | 82 ko'rilgan