❗️КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ДЕГАНДА ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР ТУШУНИЛАДИ ?
⚡️САВОЛ;
Мени 3 нафар фарзандим бор. Кўп болали оилаларга имтиёзлар бор дейилябди. Мен хам уч нафар фарзандим билан кўп болали оила хисобланаманми ?
⚡️ЖАВОБ;
Йўқ сизни оилангиз кўп болали оилалар қаторига киритилмайди. Оила кодексининг 4 прим биринчи моддасида, кўп болали оилалар деб, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оилаларга айтилиши кўрсатилган.
Агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болалардан бир нафари ёки ундан кўпроғи ўқувчи ёки талаба бўлса ва 22 ёшдан ошмаган бўлса ундай оилалар хам кўп болали оила хисобланади.
Давлат кўп болали оилаларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди. Масалан боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлашдан озод қилинган.