80 ko'rilgan
❗️ҲОДИМЛАРГА ТЎЛАНИШИ ШАРТ БЎЛГАН КОМПЕНСАЦИЯЛАР

 Амалдаги Меҳнат кодексининг 286-моддасига асосан, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

 хизмат сафарларида бўлганда;

 сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;

 иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;

 иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;

 ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;

 ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;

 ходимнинг фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;

 иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати пул компенсацияси билан алмаштирилганда.

❗️Юқоридаги компенсация тўловларидан ташқари иш берувчи ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган бошқа компенсация тўловларини амалга ошириши шарт.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 08 Dek, 23 da maqola yozgan. | 80 ko'rilgan