❗️ИШСИЗЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРЛАРИ
Оила кодексининг 140-моддасида, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган.
⚡️Юқорида келтирилган асосга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчи учун ҳар ойлик алимент миқдори, болалар сонига қараб;
Бир нафар бола учун— 1 085 999 сўм;
Икки нафар бола учун— 1 447 999 сўм;
Уч ва ундан ортиқ бола учун— 2 171 999 сўмдан кам бўлмаган миқдорида ундирилади.