БОЛАГА АЛИМЕНТ КИМ ТОМОНИДАН ТЎЛАНАДИ?
Алимент факат ота томонидан олинадими еки ота ва онани биргаликдаги ойлигидан олинадими, ёки бошкаларга хам туланадими????
Олдиндан Рахмат!
БИЗНИНГ ЖАВОБ:
Оила қонунчилигига кўра, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт.
Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.
Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга даъво ёхуд ариза билан мурожаат қилмаган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органлари вояга етмаган боланинг таъминоти учун ота ёки онадан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлидир.
Демак, алимент тўловини тўлашда ота ва она келишувни амалга ошириши керак бўлади. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда низо суд томонидан ҳал этилади.