Педагогик кенгашга сабабсиз келмайдиган ходимларга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 4225-савол:
Pedagogika kengashiga sababsiz kelmaydigan xodimlarga qanday chora ko'rish mumkin?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
♂️ Ходим меҳнат интизомини бузганлик учун аввал ҳайфсан, кейин жарима қўлланилади деган қоида йўқ.
Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмига кўра интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. Бунда интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади. Шунга кўра иш берувчи интизомий таъсир чораси қўллашда юқоридаги мезонларга эътибор қаратиши лозим.
Демак, сиздаги вазиятда ҳам ўқитувчининг педагогик кенгашга келмаслик сабаблари, унинг педагогик кенгашда иштирок этмаслигининг оқибати оғир, енгиллиги, ходимнинг ҳулқ-атфори инобатга олинган ҳолда унга интизомий таъсир чораси қўлланилади.
Бунда ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларидан бирини қўллаш мумкин:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).
❗️Шунга мувофиқ сиздаги ҳолатда ўша ўқитувчига юқоридаги жазо чораларидан бирини қўллаш мумкин. Фақат бунда МК 313-моддаси талабларига риоя қилиш шарт.