❓Совуқ ҳавода бош кийим киймаслик менингитга сабаб бўладими?
❇️ Бу ота-оналар исёнкор болаларини қўрқитиш учун ишлатадиган энг севимли афсона. Унинг юзага келишига менингит ва совуқ ҳаво ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлиги сабаб бўлган. Аслида, касалликнинг келиб чиқишига фақатгина бош кийим киймаслик сабаб бўлмайди.
Менингит - бу бош ва орқа мия шиллиқ қаватининг яллиғланишидир. Унга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин.
Вируслар. Менингит грипп, герпес, қизамиқнинг асорати сифатида юзага келади.
Бактериялар. Касалликни менингококклар деб аталадиган «махсус» бактериялар келтириб чиқаради. Бундан ташқари, сил, пневмококк каби бошқа бактериал инфекциялар ҳам менингит ривожланишига олиб келади.
Менингитнинг кўп қисми ҳаво томчилари орқали ўтади, лекин баъзи бактериялар танага ифлосланган сув ёки озиқ-овқат орқали кириши мумкин.