133 ko'rilgan

❗️1 ДЕКАБРДАН ОЙЛИКЛАР ОШИРИЛГАНИНИ АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАРГА ҚАНДАЙ ТАЪСИРИ БЎЛАДИ ?

➖ Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб ойликлар оширилиши муносабати билан, алимент тўловчилар томонидан вояга етмаган болаларга тўланаётган алиментлар миқдори хам оширилади. 

❗️Масалан, алимент тўловчи бюджет ташкилотида ишловчи ҳодим бўлса, вояга етмаган болаларининг моддий таъминоти учун ҳар ойда тўлаб келаётган алимент миқдорига, ойлигининг ошган қисмига мос равишда қўшимча маблағ тўлайди. 

✏️ Мисол учун, алимент тўловчи 3 миллион ойлик олади ва икки нафар фарзанди учун суд қарорига кўра ва Оила кодексининг 99-моддасида кўрсатилган миқдор бўйича, шу 3 миллионни учдан бир қисмини, яъни 1 миллион сўм алимент тўлайди дейлик. Биринчи декабрдан бошлаб эса, уни ойлиги 7 фоизга кўпайиб 3 210 000 сўм бўлса, у олдиндан ҳар ойда тўлаб келаётган алиментига ойлигининг ошган қисмини учдан бир қисми миқдорини (70 000 сўм) қўшиб тўлай бошлайди. Яъни, ойликлар оширилишидан олдин 3 млн сўм ойлик оладиган шахснинг ойлиги шу ойдан бошлаб 7 фоиз ошганини хисобига 3 210 000 сўм бўлди ва энди у икки нафар фарзанди учун ойлигини учдан бир қисми сифатида 1 070 000 алимент тўлаши керак.

✏️ Хечқаерда ишламайдиган алимент тўловчилар эса, Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи ойликлар ошганлигини хисобига қанча бўлганлиги аниқланганидан сўнг, Оила кодексининг 140-моддасида кўрсатилган тартибда, ўша ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб, улар хам алиментни аввалгидан ошиқроқ миқдорда тўлай бошлайди. 

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 04 Dek, 23 da maqola yozgan. | 133 ko'rilgan