❗️Фуқаролар машина тезлигини камайтираман деб йўлларда тўсиқлар ўрнатиши мумкин эмас
@Yurist_Xizmati 4271-савол:
Assalomu alaykum savolim bor edi. Viloyatda chekka qishloqda yashayman. Koʻchamiz shu paytgacha chang e'tiborsiz kichkina koʻcha edi, lekin moshina koʻp oʻtadi. Yaqinda koʻchamizga ShPS (mayda tosh, tosh kukuni, qum aralash) tashlab tekkis qilib berishdi. Kichkina koʻchada bolalarimiz oʻynab yuradi. Bazi noinsof haydovchilar 60-70 tezlikda oʻtishni boshlashdi. Shunga haydovchilar tezligini pasaytirish maqsadida men har joylarga tuproq, tosh yigʻib (lejayushi antipolitsiya) yasadim. Ucharlar "haqqing yoʻq shtraf toʻlaysan, shikoyat qilaman" deb dagʻ dagʻa qilishyapti. Hatto janjallashib ham qoldik. Savol: Men qilgan ishim qonuniy mumkin emasmi. Agar shikoyat qilishsa shtraf toʻlaymanmi. Agar bitta yarimta "uchar" kelib koʻrmay qolib avariya sodir boʻlsa, men ayibdor boʻlamanmi. Oʻzi shunaqa tuproq yoki boshqa narsa bilan uyum qilishimiz mumkinmi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Сиз бу вазиятда нотўғри йўл тутибсиз. Чунки йўлларга ўзбошимчалик билан бундай тўсиқлар ўрнатиш мумкин эмас.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 12-апрелдаги 172-сон қарорига 1-ИЛОВА "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 4-бандига мувофиқ Йўл ҳаракати қатнашчилари йўлдаги бошқа ҳаракат қатнашчиларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги ва хавф туғдирмасликлари керак.
Тегишли ваколатга эга бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга йўл қопламасини бузиш, ўзгартириш ёки зарар етказиш, ифлослантириш, йўл белгиларини, светофорларни ва ҳаракатланишни ташкил этишнинг бошқа техник воситаларини ўзбошимчалик билан олиб ташлаш, ўрнатиш, тўсиб қўйиш, шикастлантириш, йўлларда ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи нарсаларни қолдириш, “сунъий нотекислик” қурилмаларини ўрнатиш тақиқланади.
Ҳаракатланишга тўсқинлик юзага келтирадиган шахс уни тезда бартараф қилиш учун имконияти даражасида барча чораларни кўриши, агар бунинг иложи бўлмаса, мавжуд барча воситалар билан хавф-хатар ҳақида ҳаракат қатнашчиларини огоҳлантириши ва ички ишлар органларига (кейинги ўринларда ИИО) хабар бериши шарт.
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддасида айнан юқорида айтиб ўтилган ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, бунинг учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима солиниши мумкин.