Фарзандингизга ич кийимни тўғри танлашни биласизми?
➥ Ўғил болалар учун ич кийимни тўғри танлаш жуда муҳим. Доимий равишда тор ва қисиб турадиган Ич кийимлардан фойдаланиш турли ножўя таъсирларни юзага келтириши мумкин. Улар:
қон айланишининг бузилиши;
тухум буралиб қолиши (перекрут);
жинсий аъзоларда ҳароратнинг кўтарилиши;
доимий суст оғриқ;
тухумлар ўсишининг сустлашиши;
бора-бора сперма сифатининг бузилиши;
бепуштлик
➥ Шунинг учун ҳам болаларга, айниқса ўғил болаларга кенг ва пахтали матолардан тайёрланган ич кийимлар танлаш керак. Бу тавсия катталар учун ҳам амал қилади.