Фарзандингизга қатиқ беринг!
Болалар дарс тайёрлаш жараёнида уларнинг организмида ақлий зўриқиш юз беради ва бунда албатта сут маҳсулотларининг фойдаси беқиёсдир. Шунингдек, оғир меҳнат қилувчи кишиларга тушликда сут, қатиқ берилиши ҳам бежиз эмас.
Қатиқдан парҳез тутиш орқали ингичка ва йўғон ичаклар тозаланади ва хилтлар ювилиб кетади. Эвропа давлатларида қорин ёғини кетказиш учун қатиқдан тайёрланган маҳсулотлардан фойдаланишмоқда.