Лимон танлашни биласизми?
Агар уни харид қилган кунингиздаёқ шифо мақсадида истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, етилган лимон харид қилганингиз маъқул. Лимон етарлича қаттиқ бўлмаса, билингки, пишиб ўтиб кетибти.
Бундай лимоннинг ичи чириб кетмаган кўринса-да, таъми бузилган ва шифобахш хусусиятларини йўқотган бўлади. Яхшиси, пишай деб қолган лимонни харид қилинг, уни бир неча ой ҳам сақлашингиз мумкин.