84 ko'rilgan
МАКТАБДАН МОДДИЙ ЁРДАМ ОЛИШ...

@Yurist_Xizmati 4264-савол:

Assalomu aleykum men o’qituvchi bo’lib ishlayman turmush o’rtog’im og’ir jarrohlikni o’tkazdilar moddiy yordam olmoqchimam

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Ходимларга моддий ёрдам мактабларда директор жамғармасидан берилади.

Моддий ёрдам олиш учун ходим шу ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлаши ва моддий ёрдам олиш учун асос бўладиган ҳолатлар содир бўлишининг ўзи етарли. Яъни ходим меҳнат таътилида, малака оширишда ёҳуд вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлиши унинг моддий ёрдам олиш ҳуқуқини чекламайди.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон қарори 33-бандига ўзгартириш кирилган.

Унга кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача:

➖ ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;

➖ оғир касалликка чалинганда;

➖ ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Қоиданинг мазмунига кўра ходим мактабда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган даврда юқоридаги ҳолатлар содир бўлса, директор жамғармасида маблағ етарли бўлган тақдирда ходим 2 лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам олишга ҳақли.

☝️Мана шу қоидага кўра, ходим 1 календар йилида жами 2 лавозим маошигача моддий ёрдам олиши мумкин.

‍♂ Бунда ходимга моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳ қарори асосида директор буйруқ чиқаради.

Агар тиббий хулосада ходимнинг касаллиги оғир эканлиги қайд этилган бўлса, ходим моддий ёрдам олишга ҳақли.

✅ Шунга кўра, сиз ҳам вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида ҳам юқоридаги моддий ёрдам олишга ҳақлисиз.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 29 Noy, 23 da maqola yozgan. | 84 ko'rilgan