99 ko'rilgan
⚡️⚡️КИМЛАР ҲАРБИЙ ХИЗМАТДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ?

     ❇️ Савол: Мен оилада ёлғиз ўғилман. Оилада ягона боқувчиман. Муддатли ҳарбий хизматга бормасам бўлади?

     ✅ Жавоб: "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга (бир ойлик ҳарбий хизмат) чақирилишдан қуйидагилар озод этиладилар:

     1) саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;

     2) яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;

     3) рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.

     Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахслар (яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;) ўз розиликлари билан ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин.

     Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 29 Noy, 23 da maqola yozgan. | 99 ko'rilgan