#Биласизми
Кимлар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади?
Қуйидаги шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади:
▫️I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
▫️Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар.
▫️1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар.
▫️Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини бартараф этишда қатнашиш натижасида ногиронлиги бўлган шахслар.
▫️1941–1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари.
▫️Байналмилалчи жангчилар.
▫️Ғирт етимлар.
▫️Ваколатли органларда ҳисобда турувчи ёлғиз пенсионерлар.
▫️18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари.
▫️Чақириқ комиссиялари хулосаларига кўра мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақириқ ёшидагилар.
▫️"Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар.
▫️ 1 ёшгача боласи бўлган эмизикли оналар.
▫️Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга қаровчи шахслар (ота-она ва бошқалар).