❗️МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА КЕТГАНЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ МОЛ-МУЛК СОЛИҒИДАН ОЗОД ЭТИЛГАНМИ ?
⚡️САВОЛ;
Укам ҳозирги кунда муддатли ҳарбий хизматни ўтамоқда. Эшитишим бўйича муддатли ҳарбий хизматга кетган шахсларнинг оила аъзолари бир йил давомида мол-мулк солиғидан озод қилинган экан. Шу гап ростми ёки қонунчиликда бундай норма йўқми ?
⚡️ЖАВОБ;
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган шахсларнинг оила аъзолари хизматга кетган шахснинг хизматни ўташ даврида мол-мулк солиғидан озод этилиши бўйича норма қонунчиликда бундан анча йиллар аввал бўлган эди лекин, ҳозирда амалда бўлган Солиқ кодексида бундай норма мавжуд эмас.
Амалдаги Солиқ кодексининг 421-моддасида кимларга мол-мулк солиғи бўйича имтиёз берилиши кўрсатиб ўтилган бўлиб, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган шахсларнинг оила аъзолари бу рўйхатга киритилмаган.