❗️ УЛАР МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА БОРИШДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ..
⚡️Савол:
Қандай холатларда фуқаро ҳарбий хизматга боришдан озод қилиниши мумкин ?
⚡️Жавоб:
2002 йилда қабул қилинган 436-II-сон қонуннинг 22-моддасига асосан,
❗️Тинчлик даврида муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилишдан қуйидагилар озод этиладилар:
1) саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;
2) агар ўзлари ҳарбий хизматга рози бўлмаса, яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;
3) рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.
4) Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.