94 ko'rilgan
Хусусий нодавлат боғчаларида ишлаган ходимларга ҳам декрет пули чиқадими?

@Yurist_Xizmati 4254-савол:

Assalomu alaykum sizlarga bir savolim bor edi. Savolim shundan iboratki xususiy nodavlat bog'chalarda ishlagan xodimlarga dikrik puli chiqadima?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

✅ Айнан мана шу қоидага кўра, сиз ҳомиладорлик ва туғиш таътили ва нафақасини олишингиз мумкин.

Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 – йилдаги 515 – сон қарори хусусий секторда ишлайдиган аёл ходимларга ҳомиладорлик ва туғруқ нафақасини олиш имкониятини ошириш ва енгиллик яратиш мақсадида қабул қилинган.

Ушбу қарорга асосан белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.

❓Нафақа миқдори қанча?

Нафақа ходимнинг фарзанди туғулгунига қадар минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида тўланади. Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимларга нафақа тайинлашда туман коэффициенти қўлланилмайди.

❓Нафақа тайинлаш тартиби қандай?

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ундаги маълумотлар ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг ёки туғруқхона муассасасининг масъул ходими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт» ахборот тизимига киритилади.

Киритилган барча маълумотлар “Электрон Ҳукумат АТ” томонидан текширилади. Бунда ходимнинг охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажи ҳисобга олинади. Нафақа бўйича тўловлар белгиланган тартибда “Халқ банки” орқали амалга оширилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 26 Noy, 23 da maqola yozgan. | 94 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing