67 ko'rilgan
⁉️ Кимлар меросхўр бўлолмайди?

     Мерос қолдирувчини ёки эҳтимолий меросхўрлардан бирини қасддан ўлдирган, уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар меросхўр бўлолмайди. (Аммо васият қилувчи ўз ҳаётига суиқасддан кейин васиятнома орқали мерос қолдириши мумкин).

     Мерос қолдирувчининг охирги хоҳиш-иродасига тўсқинлик қилган ва шу орқали ўзи ёки ўзига яқин шахсларнинг ворисликка чақирилишига ёки меросдаги улуши кўпайтирилишига имкон яратган шахслар мерос ҳуқуқини бутунлай йўқотади.

     Ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ва мерос очилган пайтда бу ҳуқуқлари тикланмаган ота-оналар ана шу болаларининг мулкига ворис бўлолмайди.

     Шунингдек, мерос қолдирувчини таъминлаб туриш мажбуриятини бажармаган, ота-оналар (фарзандликка олувчилар) ва вояга етган болалар (фарзандликка олинганлар) қонун бўйича ворислик ҳуқуқига эга эмас.

     Нолойиқ меросхўрлар суд томонидан бошқа меросхўр(лар)нинг аризаси билан ворисликдан четлатилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 26 Noy, 23 da maqola yozgan. | 67 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing