138 ko'rilgan
Кимлар "Картошка пули" олиши мумкин?

@Yurist_Xizmati 4289-савол:

Ассалому алейкум сизга мурожатим мен 2023 йил 11 декабр куни оз хохишимга биноан ишдан бошашга ариза йоздим. Бугун ишхонада шерикларимга картошка пули тушди лн менга тушмади, кеин бугалтерга тел қилиб сораганимда манга тушмаслигини айтди. Бугалтерни шу гапи тоғрими? Мен 7 йил ишлаганман ва мехнат татилига хар йили чиқганман бу йилхам йил бошида мехнат татили олдим енди менга (расчотной) хисобланиб менга пул тушиши керакми йоқми? Илтимос менга хуқуқий тушунча берсангиз. Жавоб ун олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Картошка пули ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларга берилади.

Мазкур қўшимча тўлов суммаси ва тўлаш тартиби жамоа шартномасида белгиланади. Меҳнат кодексининг 299-моддасига кўра ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин.
 
Бунда рағбатлантириш турлари (шу жумладан моддий), уларни қўллаш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида белгиланади.

‍♂️ Жамоа шартномасида барча ходимларга картошка пули тўланиши белгиланган бўлса, бу пул сизга ҳам тўланиши керак. Чунки МК 160-моддасига кўра сиз ариза берган вақтдан сўнг 14 кун ўтиб меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқарилади. Унгача сиз ходим мақомида бўласиз.

Бунга яна бир асос МК 172-моддаси саналади. Ушбу норманинг тўртинчи қисмига асосан ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.

✅ Юқоридаги қоидаларга кўра, сиз ҳам картошка пулини олишингиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 25 Dek, 23 da maqola yozgan. | 138 ko'rilgan