57 ko'rilgan
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛИШДА ОИЛА ТАРКИБИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;

Мен маҳаллага бола пули учун ариза топширмоқчи бўлсам менга қайнотангни пенсияси бор, сенга бола пули берилмайди деб аризамни олмади. Шу тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ;

Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эр-хотин ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар, ёлғиз оналар (оталар) киритилади.

✏️ Соддароқ айтганда даромад аниқланаётган вақтда оила таркибига ота-она ва болалар киритилади бўлди. Сизни ҳолатингизда маҳалла масъули томонидан айтилган гап мутлақо нотўғри. Сабаби, қайнотангизни даромади бола пули олишда Сизни оилавий даромадларингизга қўшилмаслиги керак. Маҳалладаги масъул Сизга айтган гапи орқали иккита қонунбузилишига йўл қўйган. Биринчиси, қайнотангиз болалар нафақаси олишда оила таркибига киритилади деб юқоридаги низом нормаларига қарши фикр билдирган. Иккинчиси, мурожаатингизни қабул қилмаган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра, мурожаатларни қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этганлик учун ҳуқуқбузарга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима қўлланиши мумкинлиги кўрсатилган.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 16 Dek, 23 da maqola yozgan. | 57 ko'rilgan