142 ko'rilgan
Кимлар мерос олишда имтиёзли ҳуқуққа эга?

    Мерос очилгунча уч йил давомида мерос қолдирувчи билан бирга яшаган меросхўрлар мерос тақсимланишида мерос таркибидан уй-жой, квартира ёки бошқа турар жойни, шунингдек уй-жой ашёлари ва рўзғор буюмларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга.

     Мерос қолдирувчи билан мол-мулкка нисбатан умумий мулк ҳуқуқига эга бўлган меросхўрлар (масалан, эр ёки хотин) мерос тақсимланишида мерос таркибидан умумий мулк бўлган мол-мулкни асл ҳолида олишда имтиёзли ҳуқуққа эга.

     Бунда бошқа меросхўрларнинг ҳуқуқларига зарар етказилмаслиги керак. Агарда мулкни бутун (асл ҳолатда) олиш натижасида бошқа меросхўрларга етарли даражада улуш қолмаса, орадаги фарқ пул ёки мол-мулк билан тўланиши лозим.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 27 Noy, 23 da maqola yozgan. | 142 ko'rilgan