111 ko'rilgan
❗️МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИ ҚАНДАЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;

Моддий ёрдам нафақаси кимларга берилади ?

⚡️ЖАВОБ;

Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, моддий ёрдам фарзандлари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

✅ Моддий ёрдам нафақаси оиланинг ойлик жами даромади минимал истеъмол харажатлари (568 000 сўм)дан ошмайдиган оилаларга берилади.

❗️6 ойлик муддат тугаганидан кейин яна моддий ёрдам олишни давом эттирмоқчи бўлган оила янги муддат учун қайта ариза бериши керак бўлади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 111 ko'rilgan