77 ko'rilgan
#2023_йил_1_декабрдан

✅ Транспорт воситасининг эгасига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликда тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни (ишончнома ва бошқалар) тақдим этган ҳолда, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини ўтказганлиги ҳақида хабардор қилиш ҳуқуқи берилади.

Бунда, хабарнома олинган кундан ваколатли орган томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспорт воситасида содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш тартиби жорий этилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 26 Noy, 23 da maqola yozgan. | 77 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing