98 ko'rilgan
❗️60 ТЕЗЛИК БЕЛГИЛАНГАН ЖОЙДА 110 ТЕЗЛИКДА ҲАРАКАТЛАНСА НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;

60 тезлик белгиланган жойда биринчи марта 110 тезликда ўтиб кетган ҳайдовчига қанча жарима қўлланиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 3-моддасида, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши базавий ҳисоблаш миқдорининг тўққиз баравари (2 970 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

❗️Мазкур жарима йил хисобида биринчи марта шундай ҳуқуқбузарлик содир қилган шахсларга нисбатан қўлланиладиган жарима. Агар ҳаракат тезлигини ошириш бир йил давомида такроран содир этилса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари (8 250 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Noy, 23 da maqola yozgan. | 98 ko'rilgan