Декретга кетган ходим ўрнига олинган ходим энди ишдан бўшамайман деб туриб олган, нима қилса бўлади?
@Yurist_Xizmati 4250-савол:
Salom meni savolim shundayki.Bizni maktabda matematika fanidan óqituvchi ayol ishlar edi 25 soat dars bilan. U 2023 yili 25 maydan dekretga chiqib ketdi. 2023 yil 4 sentabrda maktabga 20 soat matematika darsi uchun soatbay óqitadigan ikki o'qtuvchi olindi. Dekretga ketgan ayol ishga tushish vaqti bóldi va u ishga keldi soatbay óqitadigan bittasi ketdi ikkinchisi ketmayman deb soatini bermasligi tóģrimi va qaysi qonuniy hujjatga tóģri keladi
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Соатбай асосда ишга қабул қилинган ўқитувчи ишдан бўшатилади. Бунда унинг розилиги олиниши шарт эмас.
Меҳнат кодексининг 112-моддасига мувофиқ, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни ишга қабул қилиш мумкин бўлади.
☝️Мана шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда ҳам ўқитувчилар соатбай ҳақ тўлаш асосида ишга олинган бўлса, улар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган бўлиши мумкин.
Меҳнат кодексининг 404- ва 405-моддаларига мувофиқ, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига ҳамда бола парваришлаш таътилига чиққан ходимнинг иш жойи ва лавозими сақланади.
Демак, бу ҳолатда деркетга кетган ходим таътил муддати тугагач ишга қайтиш ҳуқуқига эга.
Бунда ушбу кодекс 158-моддаси учинчи қисмига мувофиқ иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.
✅ Шунга кўра, соатбай асосда ишга олинган ходимни юқоридаги модда билан ишдан бўшатишингиз мумкин.